Бу дунёнинг асл ҳақиқати ҳақида
Бу дунёнинг реаллиги шундан иборатки, у синов учун яратилган майдон. У энергиянинг қаттиқлашиб, зичлашиб, шаклга кирган ҳолати. Физика буни энергиянинг зичлашган ҳолати деб атайди, лекин энергиянинг турли зичлик ҳолатлари масаласи алоҳида муҳокамани талаб қилади.
Бу принципга мувофиқ: агар олам моддий шаклда зичлашган энергия бўлса, инсон нафс энергиясининг зичлашган ва шаклга кирган кўринишидир. Демак, борлиқнинг асосини қандай латиф энергия турлари ташкил этса, инсоннинг асосини ҳам нафс энергияси ташкил этади.
Нафснинг бу дунёда инсон сифатида пайдо бўлиши азалий тақдир. Лекин бу тақдир инсоннинг илк хоҳиш ва истакларидан, яъни нафс энергиясининг ички талаб ва йўналишларидан келиб чиқади. Шундай қилиб, ўша энергия инсон сифатида тажаллий қилади ва ўз синовини бошлайди.
Инсон моддага хос жиҳатларини айнан шу жараёнда намоён қилади. Чунки бадан — нафс энергиясининг қолиплашган, шаклга кирган ташқи кўриниши. Инсондаги истаклар, туйғулар, фикрлар, тасаввурлар ва хаёллар — нафсдан тарқалаётган энергия оқимлари.
Бу энергия оқимлари тана орқали инсоннинг ҳиссий, фикрий ва жисмоний ҳолатларида намоён бўлади: органлар, ҳужайралар, ДНК, гормонлар ва кимёвий жараёнлар орқали ўз таъсирини кўрсатади.
Бироқ бу энергиянинг ўзи фақат ҳайвоний истаклар мажмуаси, унда ҳали ақл, идрок, мантиқ ва виждон йўқ.
Шунинг учун Аллоҳ ҳар бир нафсга, у ҳали ҳомила бўлган пайтда, ўзидан нур-энергия уфуради. Шу орқали инсонда ақл, виждон, яхшиликка мойиллик, ёмонликдан қочиш каби ички компас пайдо бўлади.
Инсон ўсгани сайин шу компас, яъни виждон кўрсатган йўналишда борса, ҳидоятда бўлади. Агар ундан чекинса, залолатга тушади. Чунки компас (виждон) инсонга юкланган руҳнинг овозларидан бири.
Қачон руҳ баданни бошқаришни қўлга олса, яъни маънавият, руҳоният, яхшиликка интилиш, муҳаббат, ҳурмат каби сифатлар пайдо бўлса, инсон ҳақиқий ўзгаришни бошлайди.
Ҳозирги кунда ер юзидаги аҳолининг камида 99 фоизи бу ҳақиқатларни нотўғри тушунади ёки умуман билмайди. Шунинг учун улар нафсни илоҳ қилиб оладилар ва ўз фикр ва қарашларини мутлақ ҳақ деб билади.
Агар инсониятнинг 99 фоизи нафсини покламаган бўлса, улар ӯзлари аралашган ҳар қандай фалсафа ва дийнни бузади.
Шунинг учун бугунги дийнларнинг 99 фоизи нотўғри, чунки улар инсонларнинг онгида ӯзлари шакллантириб олган нотўғри асос устида қурилган. Шунинг учун дийнлар бир-бирини тушуна олмайди, одамлар ҳам бир-бирини тушуна олмайди. Чунки ер юзидаги ҳар бир инсон ӯзлари яратиб олган ҳаёлий дунёларида илоҳ қилиб олишган нафсининг тилак ва ҳохишларига бӯйсуниб яшашни танлайдилар.
t.me/s/Mahdiyansorlari
ИМОМ МАҲДИЙ Таълимотлари - YouTube
Comments
Post a Comment