Ҳақиқат мантиқ орқали эмас, Ақл билан идрок этилади
Инсон азалдан ҳақиқатни қидиради. У савол беради, излайди, ўқийди, таққослайди ва ниҳоят ўзича хулоса чиқаради. Аммо ҳақиқатни излаш билан уни ҳақиқий маънода идрок этиш ўртасида фарқ бор. Кўпчилик эшитади, камчилик англайди; кўпчилик эргашади, озчилик эса ҳақиқатнинг оғир юкини кўтара олади. Шу боис илоҳий таълимотлар ҳеч қачон оммавий идрок даражасида қабул қилинмаган, улар доимо синов, инкор ва ёлғизлик билан юзма-юз келган. Мисол учун Исо алайҳиссалом каби пайғамбарларнинг таълимотларини ҳақиқий маънода идрок этганлар деярли бўлмаган, ҳатто унинг ўн икки ҳаворийси ҳам уларга берилган илоҳий илмларни тўлиқ англай олмаганалар. У зотга энг яқин бўлган талабаларидан бири, авлиё Шимъон Петр эса Исо алайҳиссаломни чормиҳга тортилишидан олдин уч марта инкор этади. Нуҳ алайҳиссаломга бармоқ билан санарли инсонларгина эргашган. Бу қонуният бугун ҳам ўзгармаган. Бугун ер юзида миллиардлаб инсонлар турли динларга мансуб бўлиб, ўзларини иймон аҳли деб биладилар. Аммо уларнинг аксарияти ...