АЛЛОҲГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ИТОАТ ҚИЛИНАДИ?


Нисо сурасининг 59-оятида шундай дейилади:

"Эй иймон келтирганлар. Аллоҳга итоат этинг. Пайғамбарга итоат этинг. Ва Улул амрга (ўзингиздан бўлган иш эгаларига) ҳам. Агар бирор масалада ихтилофга тушсангиз, агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга ҳавола қилинг. Бу энг тўғри ва гўзал ечимдир.“ (Нисо, 59)

Оятда итоат уч даражада келади:

Аллоҳга итоат.

Пайғамбарга итоат.

Улул амрга итоат.

Учала итоат ҳам "мутлақ“ тарзда айтилган. Ҳеч қандай чеклов йўқ, истисно йўқ, шарт қўйилмаган.

Агар бу итоат ҳар қандай ҳукмдорга тегишли деб талқин қилинса, демак фосиқ, золим, ҳатто Пайғамбарга қарши чиққан бўлса ҳам, унга бўйин эгиш вожиб бўлиб қолади. Бу эса Қуръонга ҳам, суннатга ҳам, ақлга ҳам тўғри келмайди.

Чунки Қуръон золимларга мойил бўлишни қатъиян ман қилади:

"Золимларга мойил бўлмангиз. Акс ҳолда Дўзах ўти сизга тегади.“ (Ҳуд, 113)

Шунинг учун оятдаги "улул амр“ деганда ҳар қандай ҳукмдор ёки ҳар қандай раҳбарни назарда тута олмаймиз. Улар нафси покланиб камолотга эришган, гуноҳга бошламайдиган, Аллоҳ амрига хилоф қилмайдиган, Пайғамбар суннатидан айрилмайдиган зотлар бўлиши керак.

Сунний манбаларида ҳам шуни қувватлаган ривоятлар бор.

Расулуллоҳ шундай деганлар:

"Мен сизларга икки оғир нарса қолдириб кетаман. Аллоҳнинг Китоби ва Аҳли Байтим. Улардан ажралмасанглар, ҳеч қачон залолатга тушмайсизлар.“

(Термизий, Манакиб боби)

Яна дедилар:

"Али ҳақ биландир ва ҳақ Али биландир.“

(Термизий, 3712)

Бу Али розияллоҳу анҳу ҳақдан айрилмаслигини, ботилга қаттиқ қарши турадиган раҳбар эканини кўрсатади.

Ҳоким ривоят қилган ҳадисда эса шундай дейилган:

"Умматимда халифалар (Аллоҳ тайинлаган валийлар) ўн икки нафар бўлади. Улар барчаси Қурайшдан.“

(Ҳоким, ал-Мустадрак; Байҳақий тасдиқлаган)

Бу хабар Исломдаги махсус Аллоҳ томонидан муқаррар қилинган раҳбарлик силсиласига ишора қилади. Аҳли Байт ривоятлари эса бу силсила Алидан бошланиб, Маҳдий алайҳиссалом билан якунланишини очиқ айтади.

Шунинг учун Нисо сурасининг 59-оятидаги "улул амр“ — нафси покланиб камолотга эришган, Пайғамбар йўлидан четга чиқмайдиган Аҳли Байт имомлари ва бугунги кунда маҳдийлардир. Итоатнинг ҳақиқий муддаоси — шу зотлардир.

ИМОМ МАҲДИЙ Таълимотлари - YouTube

https://t.me/s/Mahdiyansorlari


Comments

Popular posts from this blog

АЛЛОҲНИНГ АЛ-ЛАТИФ ИСМИ ВА МАЪНОСИ

Инсон онгидаги туб инқилоб ҳақида

ҲАҚИҚИЙ ТАВҲИД ВА ЯГОНА БОШҚАРУВ ТИЗИМИ