Нега Инсон ва Дин Уламолари Ҳар Доим Адашади?
Инсон психологияси ҳақиқатга мойил бўлса ҳам, ҳақиқатнинг нафсни қийнаши туфайли ундан узоқлашиш тенденциясига эга. Ҳақиқат инсондан ўзини танқидий баҳолашни, хатоларни тан олишни, ички кураш ва трансформацияни талаб қилади. Шу сабаб кўпчилик оғриқсиз тасаллини танлайди ва аста-секин ҳақиқатдан узоқлашади.
Инсон қалбида икки овоз бор: бири ҳаққа чорлайди, иккинчиси нафснинг қули бӯлишга. Ҳақиқат қалбни уйғотади, лекин уйғониш оғриқли — чунки инсон ўзининг асл ҳолатини кўради. Ғофиллик эса нафсга ёқадиган осон амалдир. Шунинг учун кўплар ҳақиқатдан қочиб, унинг ўрнини босадиган тасаллига юзланади. Жамиятда ҳам шу манзара такрорланади: кучлининг садоси ҳақдек эшитилади, ростсўзнинг овози эса қирғоққа урилиб йўқолган тўлқиндек сўниб кетади. Уйғонишга чақирган инсон эътиборсиз қолади, чунки уйғониш нафс учун оғир, бефарқлик эса енгил.
Дин уламоларининг адашиши ҳам шу сабабдан келиб чиқади: улар оммадан қўрқади, анъанадан оғишдан хавотирланади, мавқеини йўқотишдан ташвишланади. Шу туфайли нутқларида ҳақиқат эмас, оммага ёқадиган ва нафсни тинчлантирадиган сўзлар устун келади. Ҳақиқат эса инсондан ўзгариш, масъулият ва ички ҳаракат талаб қилади — шунинг учун улар аста-секин ҳақиқатдан узоқлашади.
Исо алайҳиссалом диннинг моҳиятига эмас, балки уни маросим ва шариат қобиғига қамаб қўйган, руҳдан узоқ ва мутаассиб тузум эгаларини танқид қилган. У шариатни мақсадга айлантириб олган диндор ва диний раҳнамоларга қарши чиққан. Шунинг учун тарихнинг ҳар бир даврида ҳақиқат келганда унинг биринчи қарши турганлари — шаклга қотиб қолган мутаассиб жамоалар бўлган. Худди Садуқийлар ва Фарзийлар Исо алайҳиссаломга қарши чиққанидек.
Пайғамбарлар эса ҳар доим тузумнинг қарши томонида турган: тузум ҳаловатни истайди, пайғамбар уйғонишни; тузум кўринган шаклни асраб-авайлайди, пайғамбар кўринмаган моҳиятни очади. Шунинг учун ҳақиқат келганда унинг энг кучли қарши тарафлари ҳамиша шаклга қамалган жамоалар бўлиб келган.
Инсон доимий шаклда ҳақиқатдан узоқлашиб боради, чунки ҳақиқатнинг нафсга босимимини кӯтаролмайди. Ҳидоят ўзгариш талаб қилади, аммо нафс қотиб қолган шаклчиликни, яъни барча нарсага маросим ва ритуал харакат деб қарагани учун руҳоният ва маънавиятдан бутунлай бебаҳра қолади.
ИМОМ МАҲДИЙ Таълимотлари - YouTube
Comments
Post a Comment