ҲАР 1000 КИШИДАН 999 КИШИ ЖАҲАННАМЛИК
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи дедилар: Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Эй Одам!» деб чақирaди.
Одам алайҳиссалом: «Лаббайка ва саъдойка, барча яхшилик Сендан», — деб жавоб беради.
Аллоҳ таоло айтади: «Жаҳаннамга тушадиганларни ажратиб чиқар».
Одам алайҳиссалом сўрайди: «Эй Роббим, улар қанча бўлади?»
Аллоҳ таоло айтади: Ҳар минг кишидан тўққиз юз тўқсон тўқққизтаси.
Қиёматнинг қаттиқ даҳшати сабаб болаларнинг сочи оқариб кетади, ҳар бир ҳомиладор аёл қўрқинчдан ҳомиласини тушириб юборади, одамлар эса маст одамдек чайқалиб юришади. Улар маст эмас; бу Аллоҳ азобининг қаттиқлиги туфайли.
Саҳобалар сўрадилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ўша битта кимдан бўлади?»
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи дедилар: Ўша битта — сизлардан, мингта эса Яъжуж ва Маъжуждан бўлади.
Сўнг шундай дедилар: Қасамки, жоним Қўлида бўлган Зотга, умид қиламанки, сизлар жаннат аҳлининг тўртдан бир қисмини ташкил қиласизлар.
Саҳобалар: «Аллоҳу Акбар!»
Пайғамбар яна дедилар: Умид қиламанки, сизлар жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиласизлар.
Саҳобалар: «Аллоҳу Акбар!»
Пайғамбар яна дедилар: Умид қиламанки, сизлар жаннат аҳлининг ярмини ташкил қиласизлар.
Саҳобалар яна: «Аллоҳу Акбар!»
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи дедилар: Одамлар ичидаги мисолингиз — қора буқанинг терисидаги битта оқ соч ёки оқ буқанинг терисидаги битта қора соч кабидир. (Манба: Саҳиҳ Бухорий 4741; Саҳиҳ Муслим 2937).
Дарҳақиқат, инсонларнинг 99 фоизи кўр ва кар чорва моллари кабидир. Ҳар бир диннинг 99 фоизи ёлғон ва тўқимадир. Дин олимларининг 99 фоизи жоҳил бўлиб, шайтоннинг қуллари ва мунофиқлардан иборатдир.
Инсон қалбида икки овоз бор: бири ҳаққа чорлайди, иккинчиси нафснинг қули бӯлишга. Ҳақиқат инсондан ўзини танқидий баҳолашни, хатоларни тан олишни, ички кураш ва трансформацияни талаб қилади. Ҳақиқат қалбни уйғотади, лекин уйғониш оғриқли — чунки инсон ўзининг асл қўрқинчли ҳолатини кўради. Ғофиллик эса нафсга ёқадиган осон амалдир. Шунинг учун кўплар ҳақиқатдан қочиб, унинг ўрнини босадиган ширин ёлғонга юзланади. Жамиятда ҳам шу манзара такрорланади: кучлининг садоси ҳақдек эшитилади, рост сўзнинг овози эса қирғоққа урилиб йўқолган тўлқиндек сўниб кетади. Уйғонишга чақирган инсон эътиборсиз қолади, чунки уйғониш нафс учун оғир, бефарқлик эса енгил.
Дин уламоларининг адашиши ҳам шу сабабдан келиб чиқади: улар омманинг йўриғига юради ва оломоннинг истакларини ҳақ сўзлардан устун кўради, оммадан қўрқади, урф-одатларга жон-жаҳди билан ёпишиб олади, мавқеини йўқотишдан ташвишланади. Ҳақиқат эса инсондан ўзгариш, масъулият ва ички ҳаракат талаб қилади — шунинг учун улар аста-секин ҳақиқатдан узоқлашади.
Исо алайҳиссалом динни маросим ва шариатдан иборат дея фикрловчи руҳониятдан узоқ мутаассиб дин олимларини танқид қилган. У шариатни мақсадга айлантириб олган диндорлар ва диний раҳнамоларга қарши чиққан. Шунинг учун ҳар бир даврида ҳақиқат келганда ҳидоятга душманлик қилувчилар мутаассиб жамоалар бўлган. Худди Садуқийлар ва Фарзийлар Исо алайҳиссаломга қарши чиққанидек.
Шуни билингки, ҳар бир диннинг 99 фоизи ёлғон ва тўқимадир. Дин олимларининг 99 фоизи жоҳил, нафсининг қули ва мунофиқлардан иборатдир.
Ҳақиқий оламга хуш келибсиз.
Comments
Post a Comment