«Оманту Биллоҳи» лафзининг ботиний маъноси.

«Оманту» — «имон келтирдим»; «Биллоҳи» — Аллоҳнинг мутлақ борлигига, У Зотнинг ҳеч бир махлуққа ўхшамаслигига, ҳеч бир жойга сиғмаслигига, ҳар қандай тасаввурдан ҳам юқори ва пок эканига; инсоннинг борлиғи эса Аллоҳнинг исмларининг сояси ва қудратининг натижаси бӯлиб, Унинг ихтиёри ва назорати остида эканига; Унинг илми ва қудрати ташқарисида ҳеч нарса, ҳеч бир куч мавжуд эмаслигига имон келтирдим, дегани.

Энг муҳими шундаки, биздан узоқларда, осмоннинг бир чеккасида ўтирган, борлиқдан мутлақ айрилган бир «тангри»га ишониш талаб қилинмайди, Аллоҳнинг зоти барча нарсадан пок ва улуғ бўлиб, махлуқотдан мутлақ айри эканига имон келтириш талаб қилинади, маҳлуқот билан қиёс қилинмайди ва маҳлуқот нуқтаи назаридан билинишининг имкони ҳам йўқ. Мана шу Субҳон Зот коинотда, борлиқда Ҳайй, Ҳолиқ, Мусаввир, Алийм, Латиф каби кўплаб исм-сифатлар шаклида зуҳур қилади. Маҳлуқот Аллоҳни ана шу исм ва сифатлар энг гўзал шаклда тажаллий этган муборак зотлар - набий ва элчиларни таниш орқали билишлари мумкин. Чунки бу зотлар маҳлуқот ичида Раҳмон суратида яратилган бўлиб, бу сурат аслида баданнинг шакли эмас, балки Аллоҳдан уфурилган қудсий Руҳдир. Зеро «Аллоҳ Одамни Ўз суратида яратди» (Саҳиҳ Бухорий 6227, Саҳиҳ Муслим 2612)

t.me/s/Mahdiyansorlari

Comments

Popular posts from this blog

АЛЛОҲНИНГ АЛ-ЛАТИФ ИСМИ ВА МАЪНОСИ

Инсон онгидаги туб инқилоб ҳақида

ҲАҚИҚИЙ ТАВҲИД ВА ЯГОНА БОШҚАРУВ ТИЗИМИ